Спорт | 11:33 / 11.10.2016
12783
1 дақиқада ўқилади

Хамеснинг онасига: «Жонсиз ўғлингни кўришни истайсанми?»

«Реал» жамоасининг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг онаси Пилар Рубио ўз ўғлига ўлим билан таҳдид қилишгани ҳақида хабар берди.

Рубионинг твиттердаги аккаунтига аноним фойдаланувчи томонидан таҳдидона сўзлар илова қилинган пистолет ва ўқлар сурати юборилган. Бу твитда шундай ёзилган: «Хамеснинг жасадини кўришни истайсанми? Мен сенинг уйингга бораман, сенинг барча севимлиларинг билан хайрлашаман».

Бу аноним аккаунт бир неча ой олдин очилган, лекин бир неча кун олдин ёпилган.

Баъзи манбаларга кўра, футболчига Колумбияда одам ўғирлаш, хакерлик ҳужумлари уюштириш, шантаж қилиш ҳамда товламачилик билан шуғулланувчи Legion Holk ташкилоти аъзоси таҳдид қилган бўлиши мумкин.

Хамес жароҳат туфайли Колумбия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 саралаши доирасида Парагвай (1:0) ва  Уругвай терма жамоаларига қарши ўйинларда иштирок эта олмайдиган бўлганди.

Мавзуга оид