Жамият | 09:55 / 11.10.2016
4341
1 дақиқада ўқилади
Хитойда турар жой биноси қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
Хитой шарқидаги Чжэцзян провинцияси, Вэнчжоу шаҳри, Лучэн туманида жойлашган турар-жой биносининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 нафарни ташқил қилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) хабар берган.
Айни вақтда қутқарув амалиёти якунланган. Вайроналар остидан жароҳатланган бир неча киши чиқариб олинган.
6 қаватли бино маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан ноқонуний равишда қурилиб, ишчиларга ижарага берилгани аниқланган.
Қутқарув операциясида бир неча юз киши иштирок этди.