Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкадаги омборхонадан Иккинчи жаҳон урушига тааллуқли махфий технологиялар топилди
Америкадаги омборхонадан Norden M бомба нишонлари топилди. Мазкур технология Иккинчи жаҳон уруши ва Вьетнамдаги урушда фаол қўлланган, бироқ кўп йиллар давомида сир тутилган. Бу топилма ҳақида Gizmodo нашри хабар берди.
Омборхона Оклахома-Ситида истиқомат қилувчи Дэйл Бьюрэндга тегишли бўлган. Америкалик киши 1953 йилдан буён дастгоҳ сифатида фойдаланган капсулалар кўринишидан металл бочкаларга ўхшар эди. Кейинчалик улар Далласда жойлашган Commemorative Air Force нотижорат ташкилотига топширилган. Бу шаҳарда жойлашган ҳарбий экспонатлар музейи ходимлари капсулаларни очишди ва у ерда иккита бомба нишонини топишди.
Манбага кўра, Norden M қурилмалари, америкалик ҳарбийларнинг ишончига қарамай, у қадар аниқликка эга бўлмаган. Муҳандиснинг ғояси нишонга олиш жараёнини автоматлаштиришдан иборат бўлган. Бунинг учун ишлаб чиқарувчилар парвоз шартлари асосида бомба зарби бериладиган нуқтани кўзловчи компьютер аналогидан фойдаланишган.
Технологиялар ўша пайтларда пинҳона ишлаб чиқарилган, бироқ ҳозирда Norden M тизими жуда эскирган. Уни охирги марта 1967 йилда қўллашган.
Мавзуга оид
08:03 / 25.03.2025
Америка самолёти учувчининг паспорти йўқлиги сабабли АҚШга қайтишга мажбур бўлди
14:29 / 05.03.2025
Хитойда Буюк Хитой деворидан ҳам қадимийроқ девор топилди
18:36 / 20.02.2025
Мисрда 100 йил ичида илк бор фиръавн қабри топилди. Унда Тутмос II дафн этилган
16:05 / 30.11.2024