Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигидаги водийда ягона бўлган лапараскопия маркази очилди
Бугун Андижон Давлат Тиббиёт институти қошидаги клиникада Германия ҳамкорлик ташкилоти лойиҳаси асосида ташкил этилган янги лапараскопия ўқув марказининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Ушбу марказнинг ташкил этилиши нафақат Андижон, балки Фарғона водийсида диагностикани ривожлантиришга, даволашга ҳамда ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган шифокорларнинг малака ва тажрибаларини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Масканда шифокорлар ихтиёрига жами 355 млн. сўм маблағ эвазига келтирилган энг замонавий даволаш ва диагностика ускуналари ўрнатилган.
Тадбир аввалида ташкил этилган анжуманда сўз олган Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов ушбу лойиҳани яратишда яқиндан ёрдам берган ташкилотчилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, GIZ лойиҳаси вакиллари, Андижон Давлат Тиббиёт институти ҳамда барча ҳамкорларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Ўз навбатида GIZ лойиҳаси вакили Гуннар Штроте ҳам ташкил этилган ўқув-маркази Фарғона водийси мутахассисларининг мунтазам равишда малакасини ошириб туришлари учун катта аҳамиятга эга эканлиги борасида ўз фикрларини билдирди.










Элмурод Эрматов, Андижон.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025