Ғарбда антиқа тарзда смартфонга селфига тушиш оммалашмоқда
Октябрь бошида твиттернинг инглиззабон сегменти фойдаланувчилар орасида ҳавога отилган смартфонда ойнада ўз аксини суратга олиши бўйича флешмоб бошланди. Бундан ташқари, фойдаланувчилар суратга чаппак чалган ҳолда тушишга ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳақда CNET хабар бермоқда.
Бундай суратга тушишни Шимолий Каролина штати университети талабаси Сет Шнайдер ўйлаб топди. 9 октябрда у твиттерда юқоридаги ҳолат акс этган суратини чоп этиб, унга "Бугун ҳаётимдаги энг муҳим кундир. Мен ўзимга "беш" ташлаган ҳолда ўзимни суратга олдим", деб изоҳ берган.
Бир неча кун ичида талабанинг твити 200 мингга яқин ретвит тўплаган.
Тез орада Шнайдерга юзлаб тақлид қилувчилар пайдо бўлди, талабанинг ўзи эса шикоят ва суд даъволаридан қочиш мақсадида ўз профилига "Агар смартфонингизни синдириб қўйсангиз, айб менда бўлмайди", деган ёзув қўшиб қўйди.
Бироқ кўпчилик фойдаланувчилар "вазифани" янада мураккаблаштириб, телефонни отган вақтда мураккаброқ ҳолатлар ва ҳаттоки рақсга тушган ҳолда селфига туша бошлашди.
Телефонни синдириб қўймаслик учун эҳтиёт чораларини кўрувчилар ҳам пайдо бўлди.
Баъзи фойдаланувчилар телефон фақатгина ўзинигина оладиган даражада "маҳорат чўққисига" эришдилар.
Флешмоб бутун дунё бўйлаб бир неча йирик ОАВ, жумладан Time, The Mirror, Mashable, Metro ва NEWS.com.au. каби нашрларнинг эътиборини ўзига жалб қила олди.
Бундай суратлар смартфондаги таймер ёрдамида суратга олинади, фойдаланувчига эса қурилмани юқорига отиб, сўнгра уни илиб олиш учун вақтни тўғри мўлжаллай олиш керак бўлади, холос.
Мавзуга оид
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024
Прокуратура ва қатор давлат идоралари қимматбаҳо смартфонлар сотиб олмоқда
15:32 / 13.04.2024