Жаҳон | 17:40 / 12.10.2016
13671
1 дақиқада ўқилади

Туркия: АҚШ Яқин Шарқда чорасизликда

Фото: AP

АҚШнинг Яқин Шарқдаги сиёсати узоқ муддатга мўлжалланмагани учун америкаликлар чорасиз қолишган. Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш шундай баёнот бермоқда. 

"АҚШ Яқин Шарқдаги иттифоқчиларини ўзгартириб, рақобатчиларини душманидек баҳоламоқда. Буларнинг бари ташқи сиёсат нуқтаи назаридан мумкин, аммо бу каби ҳаракатлар сабабини билиш яхши бўлар эди. Бу америкаликларнинг узоққа мўлжалланган режаси натижаси деб ўйламайман. Улар бугунги кунда чорасиз бўлиб, сиёсатини гоҳ у томонга гоҳ бу томонга ташламоқда", — деган Куртулмуш Anadolu агентлигига берган интервьюсида.

АҚШ ва Туркия Сурияда жиддий қарама-қаршиликларга дуч келмоқда. Бунга, Вашингтоннинг Суриядаги курдлар Демократик иттифоқи партиясини қўллаб-қувватлаши сабаб бўлаяпти. Расмий Анқаранинг фикрича, бу партия террорчилик ташкилотидир. У, Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси билан алоқадор. 

Мавзуга оид