Спорт | 22:29 / 12.10.2016
9224
1 дақиқада ўқилади

Ўзи боғичланувчи Nike кроссовкалари катта пулга сотилди

Фото:скриншот видео Youtube

Ўзи боғичланувчи Nike Mag кроссовкаси Гонконгдаги аукционда 104 минг долларга сотилди. Бу ҳақда The Mashable нашри хабар бермоқда.  

Харидор номи маълум қилинмаган. Олинган маблағлардан бир қисми Паркинсон касаллигини ўрганиш билан шуғулланувчи J. Fox Foundation (MJFF) жамғармасига йўналтирилади.

Машҳур "Келажакка қайтиш" фильмидаги ўзи боғичланувчи кроссовкаларга ўхшаш ишланган Nike Mag сентябрь охирида расман тақдим қилинганди. Ундаги махсус технология тортилувчи боғичлар кроссовка эгасининг ҳаракатларига мослашиш учун уларга индивидуал равишда жавоб бериб, кроссовканинг қулай кийиб юрилишига имкон беради. 

Кроссовкалар савдода куз охирида пайдо бўлади.

Nike компаниясига 1964 йилда АҚШда  асос солинган ва дастлаб Blue Ribbon Sports деб аталган. Унинг бош қароргоҳи Орегон штатидаги Бивертон шаҳрида жойлашган. 

 

Мавзуга оид