Light | 07:30 / 13.10.2016
16774
2 дақиқада ўқилади

Америкалик видеоблогер сув ёрдамида гулхан ёқди

Фото: Скриншот © L!FE

Таниқли америкалик видеоблогер Грант Томпсон YouTube’даги каналида ўрмонда гугурт ва ёндиргичга эга бўлмай туриб, фақатгина сув солинган целлофан пакет ёрдамида қандай қилиб олов ёқиш мумкинлиги кўрсатди.

Томпсон тажриба давомида оддий целлофан пакетга оқар сувдан солиб, ундан ўзига хос катталаштирувчи ойна ясаган. Видеода Томпсон бу мосламаси ёрдамида қуёш нурларини қуруқ дарахт пўстлоғига мужассамлаштириб, уни тутатади. Шундан кейин видеоблогер тутаётган пўстлоқни қуруқ ўт ғужумига ёйиб чиқади. У икки дақиқа давомида ғужумга пуфлаб, ўтни аланга олдириб, гулхан ёқишга муваффақ бўлади. 

Худди шунга ўхшаш олов ёқиш усулини ёзувчи Жюл Верннинг "Сирли орол" романида муҳандис Сайрус Смит қўллаган. Романда ҳаво шарида фалокатга учраб ва олов ёқиш учун ҳеч қандай мослама ёки воситасиз кимсасиз оролга тушиб қолган мустамлакачилар гулхан ёқиш учун ўз соатларидан ойналарини чиқариб олиб, уларни бир-бирига улаб, ҳосил бўлган бўшлиққа сув қуйиб, шу тариқа катталаштирувчи ойна ясашади.

Грант Томпсон ўзини "Тасодифлар қироли" деб атайди ва ўз видеоблогида кўплаб лайфхаклар (бирор юмушни осонлаштирувчи йўли) ҳақида сўзлаб беради ва турли қизиқарли тажрибалар амалга оширади.

Мавзуга оид