Спорт | 11:19 / 13.10.2016
4996
1 дақиқада ўқилади

Венгер: «Болакайлар билангина ғалабаларга эришиб бўлмайди»

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер ғалабаларга эришиш учун тажрибали футболчилар кераклигини айтиб ўтди.

«Ҳақиқий футболчи тахминан 23 ёшга келиб тўлиқ шаклланади. Бу ёшгача футболчи тажриба тўплаши, қандай ишлаш кераклигини тушуниб боради.

Жамоада бир неча иқтидорли футболчиларга эга бўлиш мумкин, масалан, ҳозир биздаги Ивоби ва Бельерин каби. Лекин таркибнинг асосий қисми 23 ёшдан 30 ёшгача бўлган футболчилардан тузилиши керак.

Терма жамоалар мисолида кўриш мумкин, болакайлар билан ғалаба қозониб бўлмайди.

Чунки ғалаба учун маълум бир босқичда руҳий барқарорликка эга бўлиш лозим», деган Венгер.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид