Дайвер қафас ичида акула билан яккама-якка қолди
Мексиканинг Гуадалупе ороли соҳиллари яқинида катта оқ акула ичида дайвер бўлган қафасни синдириб, унинг ичига ёриб кирди, деб ёзмоқда The Telegraph. Ушбу воқеанинг видеоси YouTube’да Gabe and Garrett каналида чоп этилди.
Қафасда акулалар ортидан кузатиш учун сув ости шўнғишларини уюштирувчи компания акулани жалб қилиш мақсадида қафасга балиқ боғлаб қўйган бўлган. Акула балиққа ҳужум қилиб, қафасни ёриб, унинг ичига кирган. Шундан кейин дайвер қафас ичида акула билан яккама-якка қолган. Видеода акула қафаснинг чивиқларидан шикастланганини кўриш мумкин.
Ғаввос бундай шўнғишларни кўплаб амалга оширгани унинг ҳаётини сақлаб қолган. У ўзини қўлга олиб, акуланинг орқа томонига ўтиб олган. Қайиқдаги одамлар қафаснинг эшигини очиб акулани ташқарига чиқариб юборишгач, ғаввосни арқон ёрдамида тортиб олишган.
"Акула ўлжага ташланганда унга ёпишиб олади ва вақтинча кўрмайди ва шу сабаб орқага суза олмайди", деб айтилди видеога берилган изоҳда. Видео бир кунда 560 мингдан кўпроқ марта кўрилган.
Мавзуга оид
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024
Мексикада лавозимига тайинланганига 6 кун бўлган мэр ўлдириб кетилди
00:24 / 02.10.2024