Жаҳон | 09:32 / 15.10.2016
7592
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҲДК терговчиси махфий маълумотларни сотганлиги учун қамалди

Фото: abcnews

АҚШ суди мамлакат ҳарбий денгиз кучлари терговчиси Жон Беливони махфий маълумотларни сотганлиги учун 12 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Беливо Glenn Defense Marine Asia компанияси директори Леонард Фрэнсисга махфий маълумотларни, аниқроғи мазкур компанияга нисбатан олиб борилган тергов ҳужжатларини топширганини тасдиқлаган. 

Хусусан, терговчи Фрэнсисга катта миқдордаги ҳужжатлар тўпламини топширишдан ташқари, гувоҳларнинг номини ҳам ошкор қилган. 

Фрэнсис Беливонинг бу хизмати учун унга пул берган, ҳамда самолёт, меҳмонхона ва фоҳишалар учун хизмат ҳақини тўлаган. 

Мавзуга оид