Спорт | 02:25 / 16.10.2016
5916
1 дақиқада ўқилади

А Серия. "Ювентус" Пауло Дибаланинг дубли эвазига "Удинезе"ни мағлуб қилди

Фото: Twitter/ESPNFC

Италия А Сериясининг 8-турида "Ювентус" жиддий қаршиликга дуч келди. Туринликлар ўз майдонларида "Удинезе"ни қабул қилди. Мазкур учрашувда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очишди. Бунга эса "Юве" сафида Пауло Дибала икки бор жавоб қайтаришга эришди. Шундай қилиб, "Ювентус" қийин кечган баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ювентус – Удинезе 2:1 (1:1)
Голлар
: 0:1 – 30 Янкто, 1:1 – 43 Дибала, 2:1 – 51, пенальти Дибала. 
Ювентус – Буффон, Бенатия (Бонуччи, 70), Бардзальи, Эвра, Алекс Сандро, Лемина, Эрнанес, Куадрадо, Лихтштайнер, Манжукич (Ҳигуаин, 66), Дибала (Стураро, 82).
Удинезе – Карнезис, Ларангейра, Самир (Аднан, 46), Ваге, Фелипе, Янкто (Эрто, 75), Кумс, де Пауль (Перица, 55), Фофана, Терео, Сапата.
Огоҳлантиришлар: Ваге (45), Перица (59), Эрнанес (66).

Мавзуга оид