Спорт | 15:20 / 16.10.2016
11525
1 дақиқада ўқилади

«Челси» футболчилари «Лестер»га қарши ўйиндаги голларни кимга бағишлашди?

АПЛнинг 8-тури доирасида «Челси» «Лестер»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндаги биринчи ва иккинчи голларни урган Диего Коста ҳамда Эден Азар голдан кейин алоҳида ҳаракатларни амалга оширишди.

Ушбу футболчилар икки қўлларидаги бармоқлари билан 22 рақамини ҳосил қилишган. Бу орқали улар шу рақам остида ўйновчи жамоадошлари Виллианга унинг онаси ўлими учун ҳамдардликларини изҳор қилишган.

Шу билан бирга учинчи гол муаллифи Виктор Мозес бундай ҳаракатни такрорламади.

Виллиан ўйиндан кейин Коста ва Азарга миннатдорчилик билдирди.

«Онамнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган барча яқинларим, дўстларим ва мухлисларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман», — деб ёзди бразилиялик футболчи Twitter’даги саҳифасида.

13 октябрь куни 28 ёшли бразилиялик футболчи онасининг вафоти ҳақида маълум қилган ва онаси билан инстаграмга шеър ёзиб видолашганди.

Мавзуга оид