Эрдўған АҚШга Ироққа қандай бостириб кирганини эслатиб қўйди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ироқнинг Мўсул шаҳрини озод қилиш амалиётида қатнашиш борасида 2003 йили Саддам Ҳусайн таклифисиз Ироққа бостириб кирган АҚШдан камроқ ҳуқуқга эга эмас.
«Ўшанда, нима учун Ироқ ҳукумати ҳеч қандай таклифсиз келганларга рад жавоби беришмади? 14-15 йил аввал Саддам Ҳусайн таклиф қилганмиди? Бироқ, улар бу мамлакатга киришди. Қон тўкилди, миллиондан ортиқ инсон ҳалок бўлди», — дея Эрдўған сўзларини келтиради Anadolu.
Туркия етакчиси, турк ҳарбийларининг Мўсулга кирмаслиги борасидаги фикрларга шундай муносабат билдирган. Унинг фикрича, Туркияни биргина сабаб туфайли киритишни хоҳлашмаяпти. У ҳам бўлса, Анқара ИШИДга қарши кураш баҳонасида динлараро қарама-қаршиликни вужудга келтириш режасини барбод қилиши мумкин.
Аввалроқ, Эрдўған Туркиянинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш жанговар амалиётида иштирок этишини билдирганди.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
13:13 / 28.09.2024