Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкентда ҳаракати тўхтатилган Vario LF трамвайлари Самарқандда
Тошкент учун 2011—2012 йиллар давомида Чехиядан олиб келинган замонавий Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди. Бу ҳақда Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
«Самарқандга хуш келибсиз! Янги трамвай вагонлари шаҳарга етиб келди. Лекин бу Самарқанд орқали олиб ўтилаётган транзит юк бўлиши ҳам мумкин», — дейилган 17 октябрь куни эълон қилинган фотохабарда.

Хабар муаллифи Самарқанд вокзалида нечта трамвай вагони турганига аниқлик киритмаган. Суратлардан уларнинг сонини аниқлаб бўлмайди.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев октябрь ойи бошида Самарқандга ташриф буюриб, келгуси йил баҳорида, Наврўз байрамигача шаҳарда трамвай ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақида кўрсатма берганди.
Янги қурилажак трамвай йўли Сиёб бозорини Сартепа мавзеси билан боғлайди, бироқ бу йўл қайси кўчалар бўйлаб ўтиши ҳозирча расман маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Тошкентдаги охирги трамвай йўналиши ёпилган эди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025