Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядаги BASF кимё компаниясида портлаш юз берди
Германиядаги BASF кимёвий компаниясининг заводларидан бирида портлаш бўлди. Бу ҳақда 17 октябрь куни Reuters хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, портлашга сабаб ёқилғининг оққани бўлиши мумкин. Айрим манбаларнинг хабар беришича, фожиа оқибатида бир неча киши жабрланган ва яна бир қанча одам бедарак йўқолган. Завод компания хомашё, жумладан, сиқилган газ ва ёнувчан суюқликлар ташиш учун фойдаланадиган Landeshafen Nord портида жойлашган.
2014 йилнинг октябрь ойида BASF ва «Газпром» қувурларида ҳам портлаш содир бўлган эди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 30 киши жароҳатланганди. Портлаш ёқилғи оқиши натижасида юзага келган авария сабаб бўлган, деб хабар берилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025