Ироқ ҳарбийлари Мўсулни озод қилиш бўйича операцияни бошлашди
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий телемурожаат орқали Мўсулни ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича операция бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ироқнинг йириклиги бўйича иккинчи шаҳари бўлган Мўсул 2014 йилдан бери террорчилар қўлида қолмоқда. Ироқлик ҳарбийлар бу операцияга узоқ тайёргарчилик кўришди. Маълум қилинишича, террорчиларга қарши 60 мингдан кўпроқ ироқлик ҳарбий курашмоқда. Уларга Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари ва АҚШ артиллерияси кўмак кўрсатмоқда. Ҳарбийларга шунингдек маҳаллий полиция ҳам ёрдам беради.
Аввалроқ маълум қилинганидек, Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари Мўсул аҳолиси устидан минглаб варақалар ташлаб, унинг аҳолисини операция бошланишидан огоҳ этган. Ҳукумат тинч аҳолини ўз уйларида қолиш ва шаҳарнинг очиқ ҳудудларидан узоқроқ бўлишга чақирган.
Мавзуга оид
08:10 / 01.10.2024
АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
20:44 / 03.09.2024