Жаҳон | 15:36 / 17.10.2016
18198
1 дақиқада ўқилади

Польша генерали: Россия яқин бир неча ойда Болтиқбўйига ҳужум қилиши мумкин

Фото: Interia

Россия яқин вақтларда Болтиқбўйи мамлакатларидан бирига бостириб кириши мумкин. Польшалик генерал, GROM ҳарбий бўлинмасининг собиқ раҳбари ва Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари собиқ ўринбосари Роман Полко шундай фикрни билдирмоқда. 

«Фитналар кўп, шундай экан, Россия яқин ойларда сунъий баҳона билан ҳужум қилиши ҳам мумкин», — дея генерал сўзларини келтиради Interia нашри.

Генералнинг тахминича, Литва ёки Эстониядаги русларни ҳимоя қилиш ҳамда Польшадаги Россия хотира мажмуаларини муҳофазасини таъминлаш кабилар сабаб сифатида кўрсатилиши эҳтимол. 

Полко шунингдек, Польшани ҳимоя қилиш учун қўмондонлик тизимини тиклаш кераклигини айтган. 

«Бу борада биз янада самаралироқ ишлашимиз керак», — деб қўшимча қилган генерал.

Мавзуга оид