ОЧ—U19. Ўзбекистон Австралияга қарши 1 киши кам бўлиб ўйнаб ғалаба қозонди ва гуруҳ масаласини ҳал қилди
Баҳрайнда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг D гуруҳида 2-тур беллашувлари бўлиб ўтди.
Биринчи турда Тожикистон ёшларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Жасур Абдураимов жамоаси иккинчи турда Австралия вакилларига қарши ўйнади.
Ўйиннинг биринчи қисми Ўзбекистон вакилларининг тўла устунлигида ўтди ва бу ҳисобда ҳам акс этди. Аввалига биринчи бўлимнинг 28-дақиқасида Бобур Абдухолиқов жамоамизнинг жуда чиройли комбинациясини гол билан якунлаб, ҳисобни очди. 40-дақиқага келиб, Достон Ибрагимов рақиб дарвозасини иккинчи бор ишғол қилди.
Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида яна Ибрагимов ўнг қанотда уюштирилган ҳужумни гол билан якунланди – 0:3.
Аммо ўйиннинг 55-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ислом Қобилов қизил карточка олди ва ўзбекистонликлар бир киши кам бўлиб қолди. Кўп ўтмай, 63-дақиқада Ўзбекистон дарвозасига пенальти белгиланиб, ҳисоб қисқарди. Австралияликлар ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда яна бир марта пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди ва ҳисоб яна ўзгарди - 2:3.
Ғалабани сақлаб қолган Ўзбекистон сўнгги тур натижаларидан қатъи назар, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқиб бўлди.
1-турда Ўзбекистонни мағлуб этиб туриб, якунда 2 та гол ўтказиб юборган Тожикистон термаси, 2-турда Хитойни мағлуб этди — 2:0. Учрашувнинг 3-дақиқасида тожикистонлик футболчилар ҳисобни пенальтидан очган бўлса, 65-дақиқада Хитой дарвозаси иккинчи бор ишғол қилинди.
Эндиликда Ўзбекистон 6 очко билан биринчи ўринда ва гуруҳ босқичи масаласи ҳал этилган. Тожикистон ва Австралия ҳисобида 3тадан очко бор. Кейинги турда айнан шу жамоалар ўзаро ўйнайди ва бу ўйиндаги дуранг ҳам тожикистонликлар жамоасини кейинги босқичга олиб ўтади.
Австралия - Ўзбекистон — 2:3 (0:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 28 Абдухолиқов, 0:2 – 40 Ибрагимов, 0:3 – 46 Ибрагимов, 1:3 – 63 пенальти Йулей, 2:3 - 90+3 пенальти Блэквуд.
Австралия: Том Гловер, Виллиам Мутх, Томас Денг, Жексон Бандира, Лиам Роуз, Марио Шебоу, Жорж Блэквуд, Йозеф Чемпнесс, Стив Кузмановски, Жорж Кристос, Лиам Юлий
Ўзбекистон: Умиджон Ҳамроев, Ҳожиакбар Алижонов, Исломжон Қобулов, Хушнудбек Авилов, Ойбек Рустамов, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Жамшид Юсупов, Достон Ибрагимов, Жасурбек Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов.
Тожикистон – Хитой – 2:0 (1:0)
Голлар: Эхсоний (3), Хамроқулов (65)
Мавзуга оид
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:32 / 07.11.2024