Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд термаси мотам туфайли ЖЧ-2018 саралашида Австралияга қарши ўйинни ўз майдонида ўтказа олмайди
Таиланд Футбол Федерацияси ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидан жой олган Австралияга қарши беллашув ўтказиладиган жойни кўчиришни сўраб, ФИФА, ОФК ҳамда Австралия футболи раҳбариятига мурожаат қилди. Терма жамоа Таиланд қироли Пхумипоннинг ўлими туфайли мамлакатда бўлиб ўтаётган мотам туфайли ўйинни ўз майдонида ўтказа олмаслигини маълум қилган.
«Биз умид қиламизки, Австралия терма жамоаси бизга қарши илк учрашувни ўз майдонида қабул қилишга рози бўлади. Агар бунга келиша олмасак, биз нейтрал майдон излашимизга тўғри келади. Гап ўйин кунини эмас, ўйин ўтказиладиган жойни ўзгартириш ҳақида бормоқда», — дея вазиятга тушунтириш берилган федерация томонидан.
1946 йилдан буён тахтда бўлган қирол Пхумипон 13 октябрь куни 88 ёшида вафот этди. Таиланд ҳукумати йил охиригача мамлакатдаги барча кўнгилочар ва спорт тадбирларини бекор қилган.
Таиланднинг Австралияга қарши ўйини 15 ноябрь куни Банкокда бўлиб ўтиши белгиланди.
Мавзуга оид
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025