Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда минтақавий диагностика лабораторияси очилди
Хоразмнинг Урганч шаҳрида минтақавий диагностика лабораторияси очилди, деб хабар қилмоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси. Лаборатория АҚШ мудофаа вазирлигининг Биотерроризм таҳдидларини камайтириш агентлиги кўмагида барпо этилган.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен хоним лабораториянинг очилиш маросимида иштирок этган.
«Ўтган йили тамал тоши қўйилган лойиҳа мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорлик қилиши натижасида нималарга қодир бўлишини кўрсатади», - деган Спратлен.
«Шу каби минтақавий диагностика лабораториялари касалликларни назорат қилишни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади», - дея қўшимча қилган Америка элчиси.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда худди шундай иккита лаборатория Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳам фойдаланишга топширилган эди. Уларга ўрнатилган замонавий тиббиёт ускуналари хавфли патоген микроорганизмларни эрта аниқлаш ва эпидемияларнинг олдини олишга имкон беради.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025