Фан-техника | 22:53 / 19.10.2016
7159
2 дақиқада ўқилади

АҚШ судига Samsung компанияси устидан жамоавий шикоят аризаси келиб тушди

Фото: REUTERS

АҚШ судига Жанубий Кореянинг Samsung компанияси устидан жамоавий шикоят аризаси келиб тушди, бунга компаниянинг Galaxy Note 7 смартфонлари сабаб бўлди. The Wall Street Journal шу ҳақида маълум қилди

Шикоят аризаси 16 октябрь куни Нью-Жерси федерал судига келиб тушган. Унда смартфонларнинг "муаммоли" қайтарилиши америкалик харидорларга миллионлаб долларга тушгани таъкидланган. 

Манбага кўра, мижозлар Samsung маслаҳатига амал қилиб, Galaxy Note 7 смартфонларидан фойдаланишни тўхтатишган, бироқ маълум бўлишича, компаниянинг бу қурилмаларни алмаштириб беришга муносиб смартфонлари бўлмаган. Ҳужжатда қайд қилинишича, харидорларга бир неча кун ва ҳаттоки ҳафта кутишга тўғри келиши айтилган.

Аризада Samsung томонидан таклиф этилган кредит борасида ҳеч нарса дейилмаган. 

Samsung Electronics America матбуот котиби бунга изоҳ беришдан бош тортди. 

Бундан аввал дунё аэропортларида Samsung компаниясининг Galaxy Note 7'ни алмаштириш пунктлари очилаётгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Мавзуга оид