Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Афғон ҳукумати билан махфий музокараларни рад этди
Афғонистоннинг "Толибон" ҳаракати мамлакат ҳукумати вакиллари билан Қатарда махфий музокараларни бошлагани тўғрисидаги хабарларни инкор этмоқда. Бу ҳақда, толиблар вакили Забихулла Муҳожид баёнот берган.
"Ислом амирлиги вакиллари Станекзой (Афғонистон разведка хизмати раҳбари Муҳаммад Масун Станекзой) билан ҳам ёки бошқа бирон афғон мулозими билан ҳам учрашгани йўқ", - дейилади Муҳожид баёнотида.
Аввалроқ, Британиянинг The Guardian газетаси Афғонистон ҳукумати ва толиблар вакиллари ўртасида махфий музокаралар бошлангани ҳақида хабар қилган эди.
Шунингдек, Афғонистон ҳукуматининг номини ошкор қилмаган вакили, мамлакат разведка бошлиғи камида бир марта Дохага шу мақсадда борганини таъкидлаган.
Бироқ, ҳозирча, Афғонистон президенти Ашраф Ғани расмий вакили ёхуд Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Олий кенгаш аъзоси Исмоил Қосимёр ҳам буни тасдиқлагани йўқ.
Мавзуга оид
14:41 / 26.05.2025
«У буткул ақлдан озган». Трамп Путинни танқид қилди
19:41 / 25.05.2025
Россия-Украина уруши «эндшпил босқичига ўтди» – JPMorganChase маркази ҳисоботи
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025