Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро аэропортида Samsung Galaxy Note 7 билан боғлиқ эълонлар пайдо бўлди
Тошкент аэропортининг халқаро парвозларни амалга оширувчи терминалидаги рўйхатга олиш ҳудудида янги огоҳлантириш эълонлари пайдо бўлди. Унда, Samsung Galaxy Note 7 смартфони билан боғлиқ эҳтиёт чоралари ҳақида сўз боради. Хусусан бу эълонларни Air Astana авиакомпанияси рейси учун рўйхатдан ўтиш чоғида кўриш мумкин бўлган. Эълонда шундай дейилади:
Парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Samsung Galaxy Note 7 мобил телефони билан парвоз қилишни режалаштираётган йўловчилар қуйидаги талабларга риоя қилишлари керак:
- телефон фақат қўл юкида олиб ўтилиши керак
- телефон парвоз давомида ўчирилган бўлишига ишонч ҳосил қилиш
- парвоз вақтида телефонни умуман қайта қувватлантирмаслик

Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025