19 октябрь куни Тошкент-Навоий йўналишидаги йўловчи самолёт шошилинч равишда ортга қайтишга мажбур бўлди
19 октябрь куни Тошкент аэропортидан Навоийга рейсни амалга ошириши керак бўлган IL-114 самолёти зудлик билан яна Тошкентга қайтиб қўнди. Бу ҳақда самолёт бортида бўлган йўловчилардан бири маълум қилган.
Манбанинг билдиришича, Тошкент-Навоий йўналишидаги HУ-1347 рейсидаги самолёт белгиланган вақтдан бир соат ўтиб ҳавога кўтарилган. Бу ҳолат йўловчиларга об-ҳавонинг ноқулайлиги билан изоҳланган.
Йўловчилар ўз жойларини эгаллаб, самолёт ҳавога кўтарилгач, 1 соатга яқин вақт давомида аэропорт осмонида айланиб учган. Бунинг изоҳи айтилмаган. Якунда парвоз бекор қилиниб, самолёт яна Тошкент аэропортига келиб қўнган.
Йўловчиларга ушбу ҳолат техник носозлик туфайли юзага келгани айтилган. Йўловчилар ва экипаж аъзоларига ҳеч қандай зарар етмаган.
Самолётни ерда ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари кутиб олган.
Сайт таҳририяти бу вазият юзасидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ахборот хизмати билан боғланди. Компания вакилининг аниқлик киритилишича, эрталабки соат 11:20да рейс кечиктирилган. Бунга ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, туман тушгани сабаб бўлган. Соат 14:22да эса йўловчилар ўша самолёт орқали Навоийга учган, кечикиш вақти - 3 соат.
Манбанинг таъкидлашича, самолётда ҳеч қандай носозлик аниқланмаган. Самолётлар парвозга чиқишидан аввал, жиддий текширувлардан ўтказилади, ноқулай об-ҳаво туфайли рейсларнинг қолдирилиши эса оддий ҳолдир.
Парвози кечиктирилган самолёт 15:50да Навоий аэропортига етиб бориб, 18:00да қайтиш рейсини амалга оширган.
Мавзуга оид
12:40 / 15.11.2024
Навоийда салкам 4 балли ер силкиниши содир бўлди
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024