Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франсуа Олланд: Ҳалабни бомбардимон қилиш ҳарбий жиноят
Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд Россия давлат раҳбари Владимир Путинни Ҳалабни бомбардимонида эълон қилинган "гуманитар танаффус"ни узайтиришга чақирди.
"Бир неча соатлик тўхталишдан маъно йўқ", - деган Франция президенти Меркель ва Путин билан мулоқотида.
Франция ва Германия етакчилари Берлинда Владимир Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилишгани хусусида аввал хабар берилган эди.
Германия канцлери Путин билан ўтказилган музокараларни "қийин" деб баҳолаган бўлса, Олланд, Меркель ва Путин билан учрашувидан сўнг, Ҳалабга берилаётган ҳаво зарбаларни ҳарбий жиноят деб атади.
"Ҳалабда содир бўлаётган нарсалар – бу ҳарбий жиноятдир. Асосий талабларимиздан бири – Ҳалабни тузум ва иттифоқчилари томонидан бомбардимон қилишга барҳам беришдир", - деган Олланд.
Ангела Меркель, ўз навбатида, бомбардимонларни "ноинсоний ва бераҳм" ҳаракатлар деб таъкидлаган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025