“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилинди
20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқишди.
Парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинган эди.
Депутатлар ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишдан бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар қилишича, қонун лойиҳаси муҳим ва ўз вақтида қабул қилинаётган бўлиб, у коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга, шунингдек жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам беришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан мурасасозлик муҳитини яратишга қаратилгандир.
Парламент қуйи палатаси депутатлари ўз ишларини “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилиш билан давом эттирди.
Депутатлар қайд этганидек, қонун лойиҳаси маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхоналарнинг ҳуқуқий мақоми, уларни қабул қилиш, сақлаш ҳамда озод қилиш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, интизомий жазо чоралари ҳамда маъмурий қамоқни амалга оширишга тааллуқли бошқа қоидаларни назарда тутади.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ҳибсга олинган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси кафолатларини мустаҳкамлашга, маъмурий қамоқ жазосини ўташнинг ягона амалиётини таъминлашга, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда ушбу тизим ходимларининг масъулиятини оширишга хизмат қилади.
Мунозаралар якунларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқуллаб, биринчи ўқишда қабул қилишди.
Масъул қўмиталарга келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳужжатларни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш вазифаси топширилди.
Мавзуга оид
11:33 / 15.11.2024
“Пора катталашган сари суверенитет билан савдолашиш бошланади” – фаоллар билан суҳбат
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
16:21 / 12.11.2024
1,5 мингга яқин бошқарув ходими қонунга зид тарзда тадбиркорлик қилаётгани аниқланди
23:25 / 09.11.2024