Жаҳон | 20:34 / 20.10.2016
9741
1 дақиқада ўқилади
Россия Ҳалабда “гуманитар танаффус”ни бир кунга узайтирди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ҳалабдаги гуманитар танаффус номини олган ўт очмаслик борасидаги режим бир суткага узайтирилгани ҳақида маълум қилди.
Шойгунинг сўзларига кўра, мазкур қарор президент Путин томонидан қабул қилинган ва Сурия раҳбарияти томонидан тасдиқланган.
Ҳалабдаги "Гуманитар танаффус" 20 октябрнинг тонгги соат саккизида бошланган ва маҳаллий вақт билан 19:00га қадар давом этиши керак.
БМТнинг маълум қилишича, шаҳардаги тинч аҳоли вакилларини кўчириш учун 12 соат вақт талаб этилади.
Аввалроқ Россия БМТни Ҳалабда уч кун ичида суткасига 11 соатдан ҳеч қандай бомбардимонлар бўлмаслиги ҳақида хабардор қилган эди.
Мавзуга оид
23:51 / 24.11.2020
Ҳалабдаги портлаш сабаб 15 киши ҳалок бўлгани айтилди
09:49 / 02.08.2018
Сурия ҳукумати Ҳалабни қайта тиклашга киришди
10:23 / 30.04.2018
ОАВ Сурия базаларига ҳужум ҳақида қўшимча маълумот берди
09:38 / 30.04.2018