Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон учинчи чоракда ХМИ билан атиги битта заём шартномаси имзолади
2016 йил учинчи чорагида Халқаро молия институтлари (ХМИ) билан битта заём битими имзолаган. Ўзбекистон молия вазирлигининг маълум қилишича, сентябрь ойи ўрталарида Ўзбекистон ва Жаҳон банки «Кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича заём шартномасини имзолаган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 35,77 млн АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳанинг мақсади кўчмас мулк кадастри ва рўйхатга олиш тизимига боғланишни яхшилаш ва самарадорлигини оширишдир.
У Республика миқёсида амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитасида кўчмас мулк кадастри ва рўйхатга олишнинг ягона электрон тармоғини ташкил этишни кўзда тутади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?
09:55 / 21.05.2025