Жамият | 11:28 / 21.10.2016
14499
1 дақиқада ўқилади
АҚШ кун давомида иккинчи йўқотишга учради, бу сафар Афғонистонда
Афғонистонда АҚШ ҳарбий хизматчиси ва фуқаролик мутахассиси ҳалок бўлди. Пентагоннинг хабар қилишича, улар қарши томон билан тўқнашувда олинган жароҳатлар натижасида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақида РИА “Новости” маълум қилди.
Манбага кўра, АҚШ Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий захиралар маркази ходимлари - 26 ёшли сержант Дугла Рини ва 40 ёшли Майкл Сауро 20 октябрь, пайшанба куни Қобул шаҳрида ҳалок бўлган.
Воқеа тафсилотлари келтирилмаган.
Бу сўнгги кунларда америкаликлар ҳалок бўлган иккинчи ҳолат эканлиги таъкидланмоқда.
Бундан олдинроқ, Ироқнинг Мўсул шаҳри учун жангларда ҳам америкалик ҳарбий ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024