Жаҳон | 06:54 / 21.10.2016
7256
1 дақиқада ўқилади

Америкалик ҳарбий Мўсул учун жангларда ҳалок бўлди

Фото: defense.gov

Пентагон Ироқнинг Мўсул шаҳри учун жангларда бир нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳозирда бу шаҳарни ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича катта кўламли операция олиб борилмоқда. Пентагон маълумотларига кўра, ҳарбий 20 октябрда ҳалок бўлган. Бу ҳақда бир қатор ОАВ хабар бермоқда.     

"АҚШ ҳарбийси Ироқ шимолида қўлбола портловчи қурилма портлаши оқибатида олинган жароҳатлар сабабли ҳалок бўлди", деб айтилган хабарда.

Associated Press ахборот агентлиги ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, ҳарбий портловчи қурилмаларни хавфсизлантирувчи мутахассис бўлган, у ироқлик курдларга ўқ-дориларни утиллаштиришда ёрдам берган.

Мавзуга оид