Кечки дайжест: 21 октябрнинг энг муҳим хабарлари
Якунланиб бораётган 21 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонга келади
АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон келаси ҳафтада Ўзбекистонга ташриф буюради.
>>> Батафсил.
Рустам Азимов ва Чжан Гаоли музокаралар ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов ХХР Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Чжан Гаоли билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.
>>> Батафсил.
Ўзбекистон Тожикистондан цемент импорт қила бошлади
Тожикистон саноат вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилган цемент Ўзбекистонга экспорт қилина бошланган.
>>> Батафсил.
«Ўзавтосаноат» АК маҳсулотлари Шимолий Африка ва Форс кўрфази мамлакатларига экспорт қилина бошлади
Жаҳон иқтисодиётида инқироз ҳолатлари ҳамон сақланиб турган ва жаҳон бозоридаги нархлар экспорт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатаётган бир шароитда юртимиз экспортчиларининг ташқи бозордаги ўрнини сақлаш мақсадида хорижга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури ва географиясини диверсификация қилиш, экспорт фаолиятига янги корхоналарни жалб этиш ишлари давом эттирилди.
>>> Батафсил.
Самарқандда трамвай йўли қурилиши бошланди: Жараён 3 босқичда амалга оширилади
Самарқандда трамвай йўли қурилиши бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
>>> Батафсил.
Шотландияда Буюк Британия таркибидан чиқиш бўйича навбатдаги референдум ўтказиш қонун лойиҳаси чоп этилди
Шотландия ҳукумати мамлакатнинг Буюк Британия таркибидан чиқиши бўйича 2-референдум ўтказиш қонун лойиҳасини чоп этди.
>>> Батафсил.
Филиппин ҳукумати Дутертенинг АҚШ билан алоқаларига оид баёнотини изоҳлади
Филиппин республикаси, президент Родриго Дутертенинг Қўшма Штатлар билан хайрлашиш вақти келгани хусусида берган баёнотига қарамай, АҚШ билан савдо ва иқтисодий алоқаларга чек қўйиш ниятида эмас.
>>> Батафсил.
Олий Рада спикери Россия танкларини Прагага ўтказмасликка ваъда берди
Украина Олий Радаси спикери Андрей Парубийнинг баёнот беришича, Украина Европани Россиянинг қуролланган агрессиясидан ҳимоя қилади, деб хабар қилмоқда Укринформ.
>>> Батафсил.
Швеция шаҳри ИШИДнинг собиқ жангариларига имтиёз ва тураржой таклиф этмоқда
Швециянинг Лунд шаҳри бошқаруви ИШИД террорчилик гуруҳининг собиқ аъзолари учун реабилитация дастурини ишлаб чиқди.
>>> Батафсил.
Тереза Мэйнинг 100 кунлиги: Буюк Британияда нималар ўзгарди?
20 октябрь, пайшанба куни Тереза Мэй Буюк Британия бош вазири сифатида иш бошлаганига 100 кун бўлди.
>>> Батафсил.
Савченко Порошенкога Януковичдан узр сўрашни ва унга жойини бўшатиб беришни таклиф этди
Олий Рада депутати Надежда Савченко Украина президенти Петро Порошенкога мамлакатнинг собиқ раҳбари Виктор Януковичдан узр сўрашни ва ўз ўрнини унга бўшатиб беришни таклиф қилди.
>>> Батафсил.
АҚШда ўсмир рус рулеткасидан ҳалок бўлди
АҚШда 18 ёшли ўсмир ўзининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган кечада дўстлари билан рус рулеткаси ўйнаши оқибатида ҳалок бўлди.
>>> Батафсил.
Ҳиндистонда одам овловчи йўлбарс отиб ташланди
Ҳиндистон ҳукуматини одамларни овлаб ейдиган йўлбарснинг ўлдирилгани ҳақида маълум қилди. Уни топишга қаратилган кенг кўламли операция олти ҳафтага чўзилган.
>>> Батафсил.
Малайзиядан Ўзбекистонга учаётган йўловчилар самолёт бортига Galaxy Note 7 олиб чиқиши тақиқланди
Малайзия Давлат авианазорати кўрсатмасига биноан ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Малайзиядан учиб келадиган йўловчиларга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари бортига Samsung Galaxy Note 7 смартфонларини олиб чиқиш тақиқланади.
>>> Батафсил.
«Барселона» Неймар билан шартномани узайтирди
«Барселона» бразилиялик ҳужумчиси Неймар билан шартнома узайтирилгани ҳақида расман маълум қилди.
>>> Батафсил.
Моуриньо қишки трансферлардаги режаларини ошкор қилди
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансферлар вақтидаги асосий режаси ҳақида маълум қилди.
>>> Батафсил.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Хелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
13:13 / 28.09.2024
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55 / 28.09.2024