Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ямалда қулаган Ми-8 вертолёти қурбонларининг яқинларига 1 млн рублдан берилади
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Ямалда бахтсиз ҳодисага учраган Ми-8 вертолётининг иккита «қора қутиси»ни топишга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.
««Қора қутилар»нинг иккаласи ҳам топилди. Тергов амалиётлари якунлангач, улар очилиб, ўқиш учун юборилади», — деган агентлик манбаси. Уларнинг иккиси ҳам яхши ҳолатда экани айтилмоқда.
Шунингдек, минтақа раҳбари матбуот хизматининг хабарига кўра, «фавқулодда ҳолат бўйича ўтказилган мажлисда товон тўлаш масаласи кўриб чиқилган. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 1 млн рублдан тўлашга қарор қилинган».
Сўнгги маълумотларга биноан, вертолёт бортида жами 22 киши бўлиб, уларнинг 19 нафари қурбон бўлган, 3 нафари жабрланган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган. Шифокорлар уларнинг аҳволини ўта оғир деб баҳолашган.
Аввалроқ, 21 кишининг ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
18:02 / 20.05.2025
Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркак ҳалок бўлди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025