Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парвоз вақтида кроссовкасини йўқотиб қўйган парашютчи уни қувиб етишга муваффақ бўлди
Техаслик парашютчи 3000 метрлик баландликда кроссовкасини тушириб қўйди, лекин бундай кутилмаган вазиятда ўзини йўқотиб қўймади ва унга етиб олди. Унинг дубулғасига ўрнатилган камера бу жараённи муҳрлашга улгурди.
Видео қаҳрамонлари икки нафар парашютчи қўл ушлашиб самолётдан сакрайдиган трюкни ижро этишаётган эди. Бунда улардан биригина парашютни очиши керак бўлган. Шундан кейин улар ёки ажралиши, ё бўлмаса, бир парашют остида ерга тушишлари мумкин бўлган.
Бироқ бу сафар барчаси режадагидек чиқмади. Оператор парашютни очганда унинг шериги тўсатдан ажралиб қолди. У билан бирга кроссовка ҳам учиб кетди. "Пойабзални қувиш" жараёни тахминан бир километр масофагача давом этди, лекин охир-оқибат парвоз барча учун муваффақиятли якун топди.
Мавзуга оид
21:57 / 02.05.2025
Техасда 8 млн дона танга автомобил йўлига сочилиб кетди — видео
15:47 / 26.03.2025
Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди
14:54 / 18.01.2025
Техасда каламушлар полиция омборидаги гиёҳванд моддаларни еб қўйди
12:12 / 28.11.2024