Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти АҚШдаги президентлик пойгасини "ёмон" ва "энг ёмон" ўртасидаги танлов деб атади
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти лавозимига номзодлар ичидан энг оммавийларини назарда тутиб, АҚШдаги президентлик пойгасида одамлар "ёмон" ва "ундан ҳам ёмонроқ" ўртасида танлашаётганини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Америка 200 йилдан бери демократия борлигини айтиб келади, уларда 50 дан кўпроқ президентлик сайлови бўлиб ўтган, бироқ бу давлатда маънавият йўқ", деб айтди Руҳоний.
Руҳонийнинг айтишича, АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп дебатларда ўзаро бир-бирларини айблаб, бир-бирларини мазаҳ қилиб келмоқдалар. Руҳоний АҚШдаги сайловолди пойгасида кимни афзал кўриши ҳақидаги саволга у пойгада ёмон ва ундан ҳам ёмонроқ ўртасида танлов бўлаётганини кўраётганини айтди ва бу таърифлардан қайси бири қайси номзодга тегишли эканлиги борасида аниқлик киритмади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025