Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Twitter Хитойдаги нусхасидан арзон туради
Американинг Twitter ижтимоий тармоғи ўзининг Хитойдаги клони Weibo тармоғидан «кутилмаганда» арзонлашди, деб хабар қилмоқда Tech In Asia.
Микроблоглар хизматига 2006 йилда АҚШда асос солинган бўлиб, Хитойда унга ўхшаш хизмат 2009 йилдан ишлай бошлаганди. Айни вақтда, Weibo тармоғининг бозор капиталлашуви 11,35 млрд долларни, Twitter бозор нархи 11,34 млрд долларни ташкил этмоқда.
Нашрнинг ёзишича, айни вақтда Twitter «эркин қулаш» ҳолатидадир, чунки у фойдаланувчилари сонини ошира олмаяпти. Сўнгги 12 ой мобайнида ижтимоий тармоқ ойига 5 млн фаол фойдаланувчисини йўқотган. Бугунги кунга келиб, унда 313 млн киши бор.
Weibo, аксинча, ўсишда давом этаяпти. Унинг фойдаланувчилари сони 282 млнга етади, шундан сўнгги бир йилда аъзо бўлганлар сони 70 млн кишини ташкил этади.
Аввалроқ, Salesforce компанияси Twitter ижтимоий тармоғини харид қилишдан бош тортгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025