Фан-техника | 16:48 / 24.10.2016
10012
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда рақамли телевидение қамрови аҳолининг 88 фоизини қамраб олади

Фото: © Fotolia

2016 йил охиригача Ўзбекистон аҳолисининг 88 фоизи рақамли телевидение хизматидан фойдалана олади. Бу ҳақда, Республика ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги коллегия мажлисида маълум қилинди. 

Мажлисда таъкидланишича, бугунги кунда бу рақам 79,5 фоизга етказилган, деб ёзмоқда uzdaily.uz сайти.

2016 йил охиригача яна 10та тарқатувчи антенналарни ўрнатиш ва рақамли телевидение қамрови белгиланган кўрсаткичга етказилади. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид