Жамият | 14:15 / 25.10.2016
48591
2 дақиқада ўқилади

25 йилдан бери остона хатлаб кўчага чиқмаган мисрлик аёлнинг вазни 500 килограммга етди

Дунёдаги энг семиз аёл ҳисобланган 36 ёшли мисрлик аёлнинг вазни 500 килограммга етди. Бу ҳақида Emirates 24/7 нашри хабар берди

Мисрнинг шимолидаги Искандария шаҳрида истиқомат қилувчи Имон Аҳмад Абдулатий 25 йил мобайнида ўз уйини тарк этмаган, чунки 11 ёшидан бери уни вазн билан боғлиқ муаммолар қийнайди. 

Манбага кўра, бу муаммони ҳал қилиш йўлидаги бир неча уринишлардан кейин унинг синглиси Чаймаа Аҳмад Абдулатий жамоатчиликка ёрдам сўраб мурожаат қилган. 

Имон ўз онаси ва синглиси билан бир ҳовлида яшайди.

Оила аъзоларининг сўзларига кўра, Имон 11 ёшида фалаж касаллигини бошдан ўтказган ва бу унинг “тўшакка михланиб қолиши”га ва вазн тўплашига сабаб бўлган. У ўзи мустақил равишда ҳаракатлана олмайди, ҳатто ҳожатхонага ҳам яқинларининг ёрдами билан чиқади. 

Манбада таъкидланишича, Имон 5 килограмм вазн билан дунёга келган. 

Унга элефантиаз – паразит инфекция ташхиси қўйилган, у инсоннинг оёқлари ва қўлларида ўсимталар пайдо бўлишига олиб келди. 

Тиббиёт ходимлари қизнинг вазни билан боғлиқ муаммоси унинг организмдаги суюқликни ташқарига чиқариш жараёнининг бузилишда бўлиши мумкинлигини айтишган. Бу эса ҳозирда унинг танасида ортиқча суюқликнинг кўплигидан далолат беради. 

Имон Қоҳирадаги Шошилинч жарроҳлик шифохонасига олиб борилмаса, ҳаётдан кўз юмиши мумкинлигидан қўрқмоқда. 

Маълумотларга кўра, у вазнидаги муаммо сабаб мактабга ҳам бора олмаган. 

Мавзуга оид