Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америка генерали: Россиянинг Арктикадаги ҳаракатлари мудофаа моҳиятига эга
Россиянинг Арктикадаги ҳатти-ҳаракатлари мудофаа мазмунига эга. АҚШнинг Арктика бўйича махсус вакили адмирал Роберт Папп Sputnik агентлигига берган интервьюсида шундай баёнот берган.
«Биз ҳарбий ҳаракатларни катта хавотирлар билан кузатамиз, бироқ мен шу пайтгача, жиддий чора кўришимга сабаб бўладиган ҳеч нарсани қайд этганим йўқ. Россиянинг барча ҳаракатлари, мудофаа мақсадида амалга оширилмоқда ва Арктикадаги мувозанатни бузишга уриниш ҳисобланмайди», — деб қайд этган Папп.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Россия ва АҚШ ўртасида янги келишувлар учун зарурат йўқ.
«Мен гувоҳ бўлаётган нарсалар, — аэропортлар бўлсин, маълумотларни алмашиш имкониятлари бўлсин, буларнинг барчаси узун қирғоқларга эга ҳар қандай давлатнинг кемалар хавфсизлигини таъминлаши учун амалга оширадиган инфратузилмаларни янгилашидир», — деган адмирал.
Аввалроқ, АҚШ ҳарбий денгиз коллежи қошидаги Россия салоҳиятини ўрганиш институти директори профессор Майкл Петерсен, АҚШ ва НАТО Россиянинг Арктика минтақасидаги ҳарбий имкониятларини кенгайтиришини диққат билан ўрганиши лозимлигини айтганди.
2015 йилда Россия Арктикада 4та ҳарбий база барпо этди. Улар, Врангель ва Александра ери оролларида, Новосибирск оролларининг Шмитд бурнида ва айни ороллар архипелагининг Котельний оролида жойлашган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025