Ўзбекистон | 19:43 / 26.10.2016
34965
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида 79 нафар ўзбекистонлик қутқариб қолинди

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидаги трассада бузилиб қолган автобусдан 79 нафар ўзбекистонлик қутқариб олинди, деб хабар бермоқда Қозоғистон ички ишлар вазирлиги фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Имонқуловга иқтибос келтирган ҳолда Tengrinews.kz. 

23 октябрда вилоятнинг Аксус туманида, Қалқаман посёлкасига 15 км етмасдан, "Қизилўрда-Павлодар" трассасида соат 21:30да 79 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган SETRA русумидаги йўналиш автобуси бузилиб қолган. Автобус Омскдан Чимкентга келаётган бўлган.

"Ёмон об-ҳаво шароитлари ва яқин атрофда аҳоли пункти йўқлиги ҳамда -6 градус совуқ ҳарорат туфайли маҳаллий ижроия идоралари билан биргаликда йўловчиларни зудлик билан Дўстик қишлоғига эвакуация қилишга қарор қилинган", деб маълум қилди Имонқулов.

Воқеа жойига Калқаман трасса тиббий-қутқарув пункти ходимлари жўнатилган. Йўловчиларни Дўстик қишлоғидаги мактабга эвакуация қилиш учун қўшимча "Газель" машинаси жалб қилинган. 

Фото: caravan.kz
Фото: caravan.kz
Фото: caravan.kz

 

Мавзуга оид