Жаҳон | 20:16 / 26.10.2016
9936
1 дақиқада ўқилади

Литва президенти Европага Россиядан хавф солинаётганини айтди

Фото: © DELFI (K.Pansevič nuotr.)

Литва президенти Даля Грибаускайте Россиянинг Болтиқбўйида ҳарбий қудратини намойиш қилиши нафақат минтақага, балки бутун Европага хавф солишини айтди. Бу ҳақда Delfi портали хабар бермоқда

Грибаускайте Болтиқ денгизида ядровий қурол олиб юра оладиган Россия кемаларининг пайдо бўлиши мумкинлигига шундай изоҳ берди. Бундан ташқари, Литва президенти Калининград вилоятига "Искандер" ракета мажмуаларининг ташланганини эслатиб ўтди.

"Бу Болтиқ давлатларига эмас, Европа пойтахтларига қаратилганига шубҳа йўқ. Бу Шарқ ва Ғарб ўртасида тарангликнинг намойишкорона оширилишидир. Бу борган сари аён бўлиб бормоқда", деб айтди Грибаускайте.

24 октябрда Нидерландия ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Роб Веркерк ҳарбий денгизчилар иккита Россия корветининг Болтиқ денгизи томон сузиб кетганини қайд қилишганини маълум қилган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид