Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мусулмон оила Исроил аэропортидаги синагогани масжид деб ўйлаб, унда ибодат қилди
Мусулмон оила Тел-Авивдаги Бен-Гурион номидаги аэропортдаги синагогада янглишмовчилик сабабли ибодат қилди. Ушбу ҳолат тасвирланган видеони Йосси Коэн исмли фойдаланувчи фейсбукда жойлаштирди.
Breaking Israel News портали маълумотларига кўра, бу 23 октябрда юз берган. Туркиялик 5 нафар сайёҳ бўш синагогага кириб, у ерда намоз ўқиган.
Мусулмон сайёҳлар жойнамоз сифатида яҳудийлар ибодат вақтида устларига кийиб оладиган талитдан фойдаланишган. Синагога олдидан ўтиб кетаётган яҳудий сайёҳларга янглишишганини айтганда, улар узр сўраб, синагогадан чиқиб кетишган. Ушбу воқеа интернет фойдаланувчилар томонидан танқидларга сабаб бўлди: фойдаланувчилар туркияликларни диний ҳис-туйғуларни ҳақоратлашда айблашган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025