Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧ-19. Саудиялик ёшлар Ўзбекистонни ЖЧдан мосуво қилган Эронга 6та гол уриб, финалга чиқди
Баҳрайн мезбонлик қилаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида финалга йўлланма олган биринчи жамоа номи маълум бўлди.
Ярим финалнинг биринчи баҳсида Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро учрашди. Бу учрашувда мухлислар 11та голга гувоҳ бўлишди. Саудияликлар рақибларидан битта кўпроқ гол урди ва 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиқди.
Қайд этиш керакки, Эрон терма жамоаси чорак финал учрашувида Ўзбекистон ёшларини енгиб, жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққанди.
Бироздан кейин Вьетнам ва Япония ёшлари ўртасидаги учрашув бошланади.
2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида Осиё қитъаси шарафини мезбонлардан ташқари Саудия Арабистони, Вьетнам, Япония ва Эрон ҳимоя қиладиган бўлган.
Осиё чемпионати U19. Яримфинал
Саудия Арабистони – Эрон – 6:5 (3:2)
Голлар: Сами Нажий (18 пен,51), Айман Ал-Кухайф (42), Абдураҳмон Ал-Ямий (45+1,64,76) – Ризо Жафарий (45), Ориф Оғасий (45+4), Ризо Шикорий (62), Маҳдий Маиҳдиёний (75), Ризо Карамулачаб (85)
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025