Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқот: Германия аҳолисининг учдан бир қисми Россия билан урушдан қўрқмоқда
Германия фуқароларининг ҳар учинчиси Ғарбнинг Россия билан Қрим, Украина ва Сурия бўйича зиддияти урушга айланиб кетишидан хавфсирамоқда. Forsa тадқиқот институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари шунга далолат қилмоқда.
Унга кўра, сўровномада қатнашган 2504 кишидан 32 фоизининг фикрича, Россия билан Ғарб мамлакатларини билдирувчи ЕИ ҳамда унинг иттифоқчиси бўлган АҚШ ўртасида уруш рўй бериши мумкин. Бироқ, сўралганларнинг 64 фоизи бундай хавотирли ўйлардан йироқ эканликларини айтишган.
Тадқиқот натижаси, шунингдек, "Германия учун муқобил" ўта ўнг кайфиятдаги сиёсий ҳаракат тарафдорлари (63 фоиз) Россия билан уруш эҳтимолини юқори баҳолашини кўрсатган.
Сўралганларнинг 41 фоизи Россия ва Ғарбнинг муносабатларини ёмон деб баҳолаган бўлса, 51 фоизи муҳим эмас, деб ҳисоблаган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025