Жаҳон | 20:39 / 27.10.2016
4283
2 дақиқада ўқилади

Таиланд бош вазири миллатни маънан қўллаб-қувватлаш учун қўшиқ ёзди

Фото: © AFP

Таиланд бош вазири ва ҳарбий ҳукумат бошлиғи генерал Прают Чан-Оча Youtube’даги шахсий каналида ўзи ёзган қўшиқни чоп этди. Қўшиқ таиландликларни оғир дамларда маънан қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу ҳақда 27 октябрда Таиланд ҳукумати расмий вакили генерал-майор Сансем Кеокамнет маълум қилди.

"Бош вазир бир ой аввал "Умид ва ишонч" деб номланган қўшиқ ёзди ҳамда унга мусиқа яратиш ва уни студияда ёзиш учун қуруқликдаги қўшинлар мусиқий ансамблига берган", деб маълум қилди Кеокамнет.

Таиланд Учинчи миллий телеканали қўшиқ берилган куниёқ қўшиқни қуруқликдаги қўшинлар қўшиқчилари ижросида намойиш қилган.

"Умид ва ишонч бизга исталган оғир йўлни енгишга, уни охиригача ўтишга ёрдам беради. Бирдамлик ва ўзаро кўмак – бу тайларга оғир дамларда доим ёрдам берадиган сифатлардир" дейилган қўшиқ матнида. Бу бош вазирнинг охирги икки йилдаги учинчи қўшиғидир. 

Янги қўшиқ 13 октябрда вафот этган Таиланд қироли Пхумипхон Адулъядета вафоти муносабати билан миллий мотам давом этаётган вазиятда ёзилди. Қирол мамлакатга 70 йилдан кўпроқ ҳукмронлик қилган ва мамлакат аҳолиси томонидан чуқур ҳурматланган.

 

Мавзуга оид