Жаҳон | 15:35 / 27.10.2016
4112
1 дақиқада ўқилади

Туркия шарқидаги портлаш оқибатида бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

Туркия қуролли кучлари сержанти мамлакат шарқида жойлашган Бингул провинциясининг Киги туманида портлаган бомба оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Yeni Safak газетаси ёзмоқда.

Портлаш ҳарбий хизматчи бўлган зирҳли машина ҳаракатланаётган бир вақтда содир бўлган. Воқеа жойига полиция ва тез ёрдам машиналари етиб келган. Ўрнатилган бомбани қидириш ва зарарсизлантириш операцияси олиб борилмоқда. Терактда Туркияда тақиққа эга Курдистон ишчи партияси (КИП) гумон қилинмоқда.

Маълумот учун, 2015 йилнинг июлидан бери КИП жангарилари билан бўлаётган тўқнашувларда 800 нафарга яқин ҳарбий ва полиция хизматчиси ҳалок бўлган. Туркия бош штабининг маълум қилишича, шу даврда КИПнинг 7 мингга яқин аъзоси йўқ қилинган.

Мавзуга оид