Apple'нинг кузги Special Event тақдимотидан ажойиб янгиликлар
27 октябрь куни Apple Купертинода янги тақдимотини ўтказди. Тақдимот доирасида компания бир қатор функционал клавишлар ўрнига сенсор панелли янги Macbook Pro ноутбукларини намойиш қилди. vc.ru тақдимотдаги сўнгги янгиликлардан бохабар қилди.
Тақдимот имконияти чекланган кишиларга бағишланган видеоролик билан бошланди — Apple ўз технологиясининг уларга қандай ёрдам бераётганини намойиш қилди. Саҳнага Apple раҳбари Тим Кук кўтарилди ва компания Accessibility-технологияларга бағишланган янги сайтни ишга тушираётгани тўғрисида эълон қилди.
Шундан сўнг у маҳсулотлар борасидаги янгиликларга ўтди — ўтган ойда Apple янги iPhone 7 қурилмасини намойиш қилди. Хусусан, Кук суратларга доир имкониятлар ва Memories функциясига алоҳида тўхталди.
60 фоиз компания қурилмалари фойдаланувчилари iOS 10'ни ўзлаштиришди, уларнинг 32 фоизи iOS 9, 8 фоизи эса iOS 8 ва ундан аввалги версияларни қўллашади. Кук ушбу статистикани Android эгалари статистикасига қиёслади - Android қурилма соҳибларининг атиги 1 фоизигина энг сўнгги Android 7 операцион тизимидан фойдаланар экан.
Шунингдек Кук октябрь ойи охирида Японияда Apple Pay тўлов тизими ҳамда Apple Maps'да жамоат транспорти йўналишларига доир функция йўлга қўйилганини қайд этди. Компания раҳбари янги iPhone ва Apple Watch сотувларига доир маълумот бермади.
Apple TV
Apple TV 'нинг сўнгги модели ишга туширилган вақтдан бошлаб бошқа ишлаб чиқарувчилар бу платформа учун 8 мингдан ортиқ иловалар чиқаришди. Улардан икки минг нафари — ўйинлар. Йил охирига бориб, Apple TV 'да Minecraft пайдо бўлади.
Тим Кук Apple корпорацияси TV номи остида янги иловани ишга тушираётгани ҳақида маълум қилди. У бошқа иловалардаги барча шоу ва фильмларни бир жойда бирлаштиради.
Бундан ташқари, TV иловаси Siri'ни қўллайди — масалан, овозли ёрдамчидан футбол ўйинини ёқиш сўралса, у трансляция айнан қайси эфирда кетаётганини топиб, уни ёқиб беради.
Фойдаланувчилар янги иловада Netflix контенти йўқлигига эътиборни қаратишди.
TV сервиси Америка бозорида жорий йилнинг декабридан хизмат кўрсата бошлайди, уни Apple TV ва iOS'дан топиш мумкин бўлади.
Mac
Тим Кук macOS ҳақида сўз юритиб, ўз нутқида давом этди — у иш столи тизимида энди iCloud Drive, Apple Pay ва Siri мавжудлигини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳафтада Apple'нинг илк ноутбуки 25 ёшга тўлади — 1991 йилнинг 25 октябрида илк PowerBook тақдим этилган.
Тадбир меҳмонларига Apple ноутбуклари тарихи ҳақидаги ролик намойиш қилинди.
Компания раҳбари янги Macbook Pro'ни тақдим қилиб, саҳнага маркетинг бўйича вице-президент Фил Шиллерни таклиф қилди.
Macbook Pro янги корпус дизайнига эга бўлди, у икки хил рангда ҳамда икки хил экран диагоналида (13 ва 15 дюйм) ишлаб чиқарилади.
Шиллернинг маълум қилишича, 13 дюймли модель 14,9 мм қалинликда бўлиб, аввалги версиясидан 17 фоизга юпқароқ. У ҳажм жиҳатидан 23 фоизга ихчамроқ, оғирлиги эса - 1,3 килограмм.
15 дюймли версия — 15,5 мм қалинликда бўлиб, аввалги версиясидан 14 фоизга юпқароқ, ҳажм жиҳатидан эса 20 фоизга ихчамроқ. Унинг оғирлиги - 1,8 килограмм.
Янги моделлар Force Touch функцияси билан таъминланган, у майдони жиҳатидан аввалги авлоддан икки баробар каттароқ. Клавиатура ҳам иккинчи авлоднинг "капалак" механизмига асосланган.
Клавиатура тепасида аввалги F1-F11 тугмалари ўрнига multi-touch технологиясини қўлловчи функционал Retina-экран Touch Bar жойлаштирилган. Шиллер функционал клавишлар — бу "45 йиллик технология" экани ва ундан халос бўлиш вақти келганини айтди. Шунга қарамай, янги сенсор экран фойдаланувчи хоҳишига кўра, эски клавишларни акс эттиришга қодир.
Янги панель Touch ID'ни қўллайди, бу фойдаланувчига тизимга киришда ёки интернет-тўловларни амалга оширишда ўз шахсини тасдиқлаш имконини беради.
Touch Bar сенсор экранида жорий вақтда ёқилган иловага қараб, функционал клавишлар акс эттирилади. Шу билан бирга панель матн териш жараёнида сўзларни олдиндан топишга ёрдам беради, эмодзи смайликларни таклиф қилади ҳамда Safari саҳифаларининг биридан иккинчисига ўтишга имкон яратади.
Фойдаланувчи тугмалар тўплами ва жойлашувини мустақил равишда созлаши мумкин. Унда "Скриншот қилиш" ёки "Қўнғироққа жавоб бериш" каби сенсор клавишлар мавжуд.
Фил Шиллер янги ноутбук дисплейи ҳақида сўзлаб берди — у аввалги моделга нисбатан 67 фоизга ёрқинроқ бўлиб, 25 фоизга кўпроқ ранг имкониятларига эга.
15 дюймли Macbook Pro 2,6 ГГц частотали ҳамда 4 ГБ VRAM Radeon Pro видеокартали Intel Core i7 процессори базасида ишлайди. Ички SSD-хотира ҳажми - 2 Тб, оператив хотира ҳажми - 16 Гб. 13 дюймли модель 2,9 ГГц частотали Core i5 ва Intel Iris GPU график чипли i7 процессори билан тақдим қилинади. Оператив хотира ҳажми - 8 Гб.
Ноутбук USB-C стандартини қўлловчи тўрт Thunderbolt 3 портига эга.
Компания вице-президенти Сьюзан Прескотт Final Cut Pro видеомонтажи учун дастур янгиланиши ҳақида сўз юритди.
Adobe'дан Брейди Эванс Photoshop дастури билан ишлашни намойиш қилди. Algoriddim компанияси раҳбари Карим Морзи эса янги ноутбукдан қандай қилиб DJ пульти сифатида фойдаланиш мумкин эканлигини кўрсатиб берди.
Шиллернинг сўзларига кўра, Macbook Pro батареяси 10 соатгача автоном ишлашни таъминлайди.
15 дюймли Macbook Pro баҳоси 2399 доллардан бошланади, 13 дюймлисининг нархи эса - 1799 доллардан. 13 дюймли моделнинг нисбатан арзон версиясини 1499 доллардан бошлаб харид қилиш мумкин. Сенсор панелли моделлар сотувлари 2-3 ҳафта ичида йўлга қўйилади.
Суратлар:vc.ru
Мавзуга оид
22:30 / 02.11.2024
Apple Globalstar сунъий йўлдош компаниясига 1,5 млрд доллар инвестиция киритади
00:17 / 31.10.2024
Apple М4 чипи ўрнатилган Macbook Pro’ни тақдим этди
19:39 / 29.10.2024
Apple М4 чипли янги iMac компютерини тақдим қилди
17:03 / 29.10.2024