Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:16 / 28.10.2016
5018
1 дақиқада ўқилади
Де Росси жамоадошига ташхис қўйилишини кутиб, унинг оиласи билан тун бўйи шифохонада қолди
«Рома» яримҳимоячиси Даниэле де Росси Италия чемпионатининг 10-тури доирасида «Сассуоло»га қарши кечган ўйинда жароҳатланган жамоадоши Алессандро Флоренцига ташхис қўйилишини кутиб, шифохонада тунаб қолди.
Де Росси тиббиёт муассасасида Флоренцининг оиласи аъзолари билан биргаликда тиббий кўрик натижалари маълум қилинишини тонгги соат 4гача кутиб ўтирган. Шифокорлар ёш футболчининг чап тиззасида бўғимлардаги узилишни аниқлаган.
Бугун Флоренци операция қилинади, унинг қанча вақтда тикланиши маълум эмас.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш