Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ ҳукуматлари WhatsApp'дан фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни Facebook'га узатмасликни талаб қилишди
Евроиттифоқнинг интернетдаги маълумотлар махфийлиги сақланишини кузатувчи расмий назорат органлари Facebook ва WhatsApp'дан фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар алмашинувини вақтинчалик тўхтатишни талаб қилишди. Бу ҳақида Bloomberg нашри хабар берди.
Европа назоратчиси WhatsApp'дан фойдаланиш қоидаларининг ўзгариши ҳамда мессенжерга фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни Facebook'га узатиш имкони берилиши муносабати билан "жиддий шубҳа"га бораётганини қайд этди. ЕИ ҳукумат вакиллари фикрича, фойдаланувчилар сервисни қўллай бошлаганларида бундай шартларга рози бўлишмаган.
WhatsApp'нинг янги шартлари 2016 йилнинг ноябрида назорат органи мажлисида муҳокама қилинади. Бу борада якуний ҳукм чиқарилгунга қадар Европа Иттифоқи аъзолари компаниядан маълумот алмашишни тўхтатиб туришни талаб қилишди. Мессенжер вакиллари компания барча зарур меъёрларга амал қилаётгани ва ЕИ назоратчилари билан конструктив музокаралар олиб бораётганини таъкидлашди.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025