Жамият | 21:36 / 28.10.2016
5558
2 дақиқада ўқилади

Х Халқаро саноат ярмаркасида 250 турдан зиёд тиббий техника жиҳозлари намойиш этилди

«Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтаётган Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни, “Дори-дармон” акциядорлик компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик  жамияти, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси, Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати, “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти, Навоий ва Хоразм вилоятлари корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тақдимотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ярмаркада Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юздан ортиқ корхона 272 турдаги дори воситалари, 256 турдаги тиббий техника ва технология, буюм ва жиҳозларни намойиш этмоқда. 

Енгил саноат мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади. Корхоналарнинг қувватлари техник ва технологик жиҳатдан янгиланмоқда, жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳажми изчил ошмоқда. Бугунги кунда “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги тўрт юзга яқин корхона ташқи бозорга тайёр тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Ярмаркада соҳа корхоналари тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари, жумладан, Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган янги турдаги товарлар – меланж ип, аралаш толали ип, аралаш газламалар, бамбук толали калавали ип ва полотно, тўқимачилик дастгоҳлари учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни намойиш этмоқда.

 

Мавзуга оид